Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A
Сайтнинг тўлиқ талқини
  • Бош саҳифа
  • Сайт харитаси
  • Мобил талқин
  • Заиф кўрувчилар учун
  • Тизимга кириш
Уз En Ru

“Хоразм минтақавий пахта терминали" МЧЖ

“Янгиариқ пахта тозалаш”

акциядорлик жамияти

  • Гимн

  • Флаг

  • Герб

Ишонч телефонлари

(0362) 38 56 122
Меню
  • Биз ҳақимизда
    • Тарих
    • Раҳбарият
    • Жамият фаолияти
    • Меъёрий ҳужжатлар
    • Сертификат ва лицензиялар
    • Бўш иш ўринлари
    • Иш графиги
    • Жойлаштирилган ахборотни архивлаштириш, тиклаш ва такрорлаш имконияти
    • Веб-сайтида жойлаштиришни жамият зарур деб ҳисоблайдиган бошқа маълумотлар
    • Жамият фаолияти тўғрисидаги ахборот тусидаги таҳлилий шарҳлар
    • Жамият томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар
    • Ким ошди савдолар
  • Ишлаб чиқариш
    • Тайёр маҳсулотлар
    • Технологик жараён
    • Пахта хом ашёси
  • Корпоратив бошқарув
    • Бошқарув органи
      • Кузатув Кенгаши
      • Тафтиш комиссияси
      • Ижроия органи
      • Ички аудит хизмати
      • Миноритар акциядорлар қўмитаси
    • Ахборотни ошкор этиш
      • Муҳим фактлар
      • Молиявий ҳисоботлар
        • Чораклик ҳисобот
      • Жамиятнинг бизнес-режаси
      • Эмиссия рисолалари ва қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарорлар
      • Афилланган шахслар рўйхати
      • Акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмаси
      • Жамиятнинг ривожлантириш стратегияси
    • Ички ҳужжатлар
      • Жамият Устави
      • Корпоратив бошқарув Кодекси
      • Ахборот сиёсати ҳақида низом
      • Ички назорат тўғрисидаги низом
      • Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом
      • Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида харакат қилиш тартиб тўғрисидаги низом
      • Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги низом
      • Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом
      • Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низом
      • Ижроия органи тўғрисидаги низом
      • Ички аудит хизмати тўғрисидаги низом
      • Ижроия органини конкурс асосида танлаш тартиби
    • Акциядорларга
      • Дивидендлар тўлови хақида маълумот
      • Акцияларни харид қилиш
      • Эълонлар
  • Интерактив хизматлар
    • Ишонч телефонлари
    • Кўп бериладиган саволлар
    • Фуқаролар мурожати
  • ОАВ хизматлар
    • Янгиликлар
    • Пресс-релизлар
    • Янгиликлар архиви
    • Медиакутубхона
      • Фотогалерея
      • Видео материаллар
    • ОАВ биз ҳақиммизда
  • Алоқалар
  • Йиллик хисобот
  • Аудиторлик хулосаси
  • Корпоратив бахолаш
  • умумий йигилиш
  • 01,01,2024 й Баланс
  • 10,09,2024 йнавбатдан ташкари йигилиш

Тарих


ЎТМИШГА БИР НАЗАР

Ўзбекистонимиз ўзининг қадимий деҳқончилик мактаби ва анъаналарига эга, тупроқдан зар ундиришга қодир бўлган ҳақиқий миришкорлар юрти ҳисобланади. Қадимий манбаларга кўра, пахтачилик бизга милоддан аввалги 2000 йилларда кириб келган ва уни қайта ишлаш соҳаси ҳам деярли ўша вақтларда пайдо бўлган.

Пахтани қайта ишлаш – тозалаш, чигитдан ажратиш, тола ва момиқ олиш ишлари ҳам пахта экиш билан бир вақтда бошланиб, асрлар мобайнида, тахминан XIXаср охири – ХХ аср бошларигача энг оддий усулда, яъни чиғириқ, чарх, девчарх, йиг, савағич каби содда меҳнат қуролларида бажариб келинган.

Чор Россиясининг Ўрта Осиёни ўз мустамлакасига айлантиришдан кўзлаган асосий мақсади ҳам пахта етиштириш қулай бўлган майдонларни эгаллаш ва бу билан ўзининг тўқимачилик корхоналарини бу қимматли хомашё билан таъминлашдан иборат бўлган. Чор Россиясининг савдогар ва саноатчилари аввалига бозорлардан чиғириқдан чиқарилган пахта толасини сотиб олиш билан чекланган бўлса, кейинчалик соҳани ривожлантириш мақсадида улар томонидан Мексикадан тезпишар ўрта толали пахта навларини олиб келиниши пахтачилик билан шуғулланадиган йирик ширкатларнинг тузилишига, пахта тозалаш заводларининг қурилишига сабаб бўлди.

Туркистонда буғ машинаси ёрдамида ишлайдиган биринчи пахта тозалаш заводи 1874 йили Тошкентда қурилган. Бир неча йилдан кейин Андижон, Каттақўрғон, Самарқанд, Марғилон, Қўқон ва Наманганда шундай заводлар ишга туша бошлади. Бу корхоналарда деярли барча ишлар қўлда бажарилар эди.

Етиштирилган пахта ҳосилини деҳқонлардан сотиб олиш, уни заводларда қайта ишлаш ва толани пуллаш билан йирик фирмалар шуғулланар, улар ўзларининг комиссионер (тарозидор)лари орқали деҳқонга қарз бериб, келгуси пахта ҳосилидан кўриладиган катта фойда эвазига бўнак тарқатар, деҳқон эса ўзи етиштирган маҳсулотни фақат бўнак берган тарозидорга топширар, тарозидорлар эса Туркистонда етиштирилган пахтанинг тўртдан уч қисмини сотиб олишар эди. Шундай қилиб, ўзбек деҳқонлари Россиянинг судхўр савдогарлари капиталига қарам бўлиб қолган эди.

1913 йили Туркистонда 424,6 минг гектар майдонга пахта экилган ва учта деҳқончилик вилояти: Фарғона, Сирдарё ва Самарқандда 208 та камқувватли пахта заводи мавжуд бўлиб, уларда 8000 нафардан зиёд ишчи меҳнат қилган.

1918 йилга келиб пахта саноатини миллийлаштириш жараёнида 296 та пахта тозалаш заводидан 120 таси қисман механизациялаштирилган. Қолганлари эса қўл меҳнатига асосланган. Орадан уч йил ўтгач эса, турли сабабларга кўра, атиги 16 та пахта заводи қолган. Фаолияти тўхтатилган заводларнинг асбоб-ускуналари талон-тарож қилинган.

Ўша даврда Туркистонда пахтани қайта ишлайдиган корхоналар учун ускуналар ишлаб чиқариладиган машинасозлик заводи бўлмаган. Фақатгина 1927 йили Тошкентда биринчи машинасозлик заводи ишга туширилгач, пахта майдонлари ҳам бирмунча кенгайган. Ўша йиллари Ўзбекистон бўйича 543,2 минг гектарга пахта экилиб, ҳосилдорлик гектарига 10,52 центнерни ташкил қилган. Бу ҳосилни ўз вақтида сифатли қайта ишлаш учун юқори қувватли пахта заводлари зарур бўлган ва 1928 йилга келиб, Ўрта Осиёдаги  пахта тозалаш заводлари  сони 62 тага етган.

1940 йилда Ўзбекистонда тола ишлаб чиқариш 500 минг тоннага етган бўлса, Иккинчи жаҳон уруши йилларида гектаридан олинадиган ҳосил сезиларли даражада камайган, яъни 1943 йили бу кўрсаткич 8 центнердан ошмаган. 1958 йилда ишлаётган пахта тозалаш заводларининг қуввати 3,5 миллион тонна пахтани қайта ишлаш имконига эга бўлган. 1980 йилга келиб, ҳақиқий ишлаб чиқарилган тола миқдори 1745, 3 минг тоннани, жинлар сони эса 729 тани ташкил этган.

Кўриниб турибдики, мамлакатимизда пахтачилик ва уни қайта ишлаш тизими катта йўлни босиб ўтган. Лекин фақат Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин барча соҳаларда бўлгани каби пахта саноатида ҳам ҳақиқий ривожланиш даври бошланди.

2017-йил Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Бошқарув раисининг
виртуал қобулхонаси
Шикоятлар мавжудми?
Онлайн тарзда юборинг
Онлайн калькулятор Меъёрий ҳужжатлар Бўш иш ўринлари Иш графиги

Эълон

XII Ҳалқаро Ўзбек пахта ва Тўқимачилик ярмаркаси

Онлайн калькулятор

Натижа

Кондиция вазни (кг):

Ортиқча намлик учун 0,5 фоизлик чегирма (сўм):

Қуритиш қиймати (сўм):

Тозалаш қиймати (сўм):

Уруғлик пахта учун устама (сўм):

Терим пули (сўм):

Пахтанинг 90 % қиймати (сўм):

Пахтанинг 100 % қиймати (сўм):

Орқага

Сўровнома

Сайтни янги дизайни ёқдими?
Натижалар
Натижалар

Урганчда об-ҳаво

Янгиликларга обуна бўлиш

Email манзилингизни киритган ҳолда янгиликлар ва маслаҳатларни тўғридан-тўғри элетрон почтангиз орқали қабул қилиб олинг:

“Хоразм минтақавий пахта терминали" МЧЖ

“Янгиариқ пахта тозалаш”

акциядорлик жамияти

2025 © Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

(0-362) 38 56 122

info@www.yangiariqpaxta.uz
https://www.yangiariqpaxta.uz/

Янгиариқ шаҳри, Мустакиллик к., 2-уй

  • Сайтнинг янгиланган санаси: 06.04.2017, 16:57

Матнда хатоликни курдингизми?

Сичқонча билан белгиланг ва Ctrl + Enter босинг

Сайт яратувчиси: Online Service Group

Сайтни янги дизайни ёқдими?

Аъло
22
Яхши
6
Қониқарли
0
Қониқарсиз
0

Тизимга кириш

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech